Ўзбек автосаноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилгача уч баробарга ошади

Ўзбек автосаноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилгача уч баробарга ошади

Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш суръати 2021 йилга бориб 2016 йилга нисбатан уч баробарга ошади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Хусусан, енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилга бориб йилига 240 минг донани ташкил этади (2016 йили Ўзбекистонда 88,6 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилган).

Бундан ташқари, автобус ва юк машиналари ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажмини 6,9 минг донагача (2016 йилда — 4,4 минг дона), енгил тижорий автомобиллар ишлаб чиқаришни эса 6,2 минг донага етказиш (ҳозир бундай автолар ишлаб чиқарилмаяпти) кўзда тутилган.

Бундан ташқари, енгил автомобиллар бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 2021 йилга бориб 74,2 фоизга (2016 йилда — 69,9 фоиз), автобуслар ва юк машиналари бўйича эса 43,3 фоизга (2016 йилда — 39,6 фоиз) етади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.