Ўзбек автоси Украина бозоридаги энг арзон хориж автомобили деб топилди

Ўзбек автоси Украина бозоридаги энг арзон хориж автомобили деб топилди

Украиналик автодилерлар миллий бозорни ўрганиб чиқишди ва мамлакатдаги энг арзон хориж автомобили номини маълум қилишди, деб хабар бермоқда «Автоблог».

Украина автомобиль бозоридаги энг арзон хориж машинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Daewoo Matiz автомобили деб топилди. Ўтган йилнинг якунида ушбу машинанинг нархи мамлакат ички бозорида 150 минг грн деб белгиланган.

Яқин кунларда ўзбек автомобиллари импортидан олиб ташланган қўшимча божларни ҳисобга олиб, бу нархнинг ҳам пасайишини башорат қилишмоқда.

Манба: Kun.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.