Ўзбек ҳайдовчилари ёнилғини тежашни ўрганади

Ўзбек ҳайдовчилари ёнилғини тежашни ўрганади

Ўтаётган йилнинг 10 ойида Ўзбекистонда 8 минггга яқин йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, унда 2031 нафар одам ҳалок бўлган ва 7622 нафар одам шикаст кўрган, деб ёзмоқда Подробно.уз.

15 ноябрда ўтказилган видеоселектор мажлисида мамлакат Президенти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун кўрилаётган чоралар етарли эмаслигини таъкидлаб ўтди.

ЙТҲларнинг бош сабаби фуқароларнинг ҳаракат хавфсизлигининг оддий қоидаларини билмаслигидир. Шунинг учун йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшироқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унда 2018 йилнинг 1 январидан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни малакаси “Avtotest” ўқув комлексида оширилиши кўзда тутилади.

Малака ошириш курси йўл ҳаракати маданиятини ошириш ва ҳайдовчига йўл ҳаракати бўйича энг муҳим билимларни беришга мўлжалланган. Машғулотлар 6 кун давомида 2 соату 40 дақиқадан давом этади. Тингловчи  тўрт сменадан ўзига мос вақтни танлаб олиши мумкин. Биринчи смена эрталаб соат 8:00дан бошланса, охиргиси кечки соат 8:30дадир. Гуруҳлар 30 нафар тингловчидан ташкил топади. Курс ҳайдовчига дастлабки иш тажрибасига боғлиқ бўлмаган ҳолда билим беради. Имтиҳонларни яхши топширган ҳайдовчи тегишли сертификатни олади.

Бундан ташқари “Avtotest Report” мутахассислари ёнилғини тежаш бўйича ҳам махсус дастур ишлаб чиқмоқда. Курс мобайнида ҳайдовчи автомобилнинг борт тизимини самарали қўллаш ва ҳар қандай йўл шароитида ёнилғини тежаш сир-асрорларини ўрганади.

Ҳайдовчининг машина ҳайдашдаги маҳорати бу тўплаган тажриба ва билимлари мажмуидир. У доимо бойитиб борилишига эҳтиёж сезади. Ортиқча ўзига ишониш эса диққатни сусайтириб, ҳушёрликни камайтиради.

Бу муаммо фақат Ўзбекистондагина долзарб эмас. Европада ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш курслари 2006 йилдан бери мавжуддир. Россия Федерацияси транспорт вазирлиги ҳам буни жорий этишга ҳаракат қилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"