Ўзбек лоукостерида самолётлар чиптаси қарийб уч баробар арзонлашади

Ўзбек лоукостерида самолётлар чиптаси қарийб уч баробар арзонлашади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз лоукостерини (ҳамёнбоп авиакомпания) яратишни режалаштирмоқда. Авиакомпания раисининг ўринбосари Умид Ҳусанов бу ҳақда ахборот берди.

Лоукостер “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг шўъба компанияси сифатида 2018 йил охиригача очилади.

Ҳусанов ҳозир лоукостер яратиш бўйича халқаро тажрибани ўрганилаётганлигини билдирди. Хусусан, ўзбек авиакомпанияси Россиянинг “Аэрофлот”и ва унинг “Победа” лоукостерини ўрганмоқда. Нарх борасида у чипталар нархини кўпгина омиллар, жумладан аэропорт дислокациясидан тортиб бортдаги хизматларгача белгилашини маълум қилди.

Кузатувчиларнинг айтишича, Москвага учиш нархи ҳозир 300 долларни ташкил қилса, лоукостерда 100 доллар бўлади.

Миллий лоукостернинг асосий йўналишлари Россия, Туркия ва Миср бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"