Ўзбек самолётлари 1,5-2,5 млн доллар нархда сотилади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси авиацион техникаларининг сотилишини маълум қилди. Фойдаланиши тўхтатилган ва ҳозиргача сақланган турли техникалар савдога қўйилишидан мақсад самолёт-мотор паркини унификациялашдир.
Қуйидаги самолётлар савдога қўйилган.
- Ил-76ТД UK76427
- Ил-76ТД UK76793
- Ил-76ТД UK76794
- Ил-76ТД UK76821
- Ил-76ТД UK76831
Уларнинг нархи бир ярим млндан икки ярим млн долларгача туради.
Бундан ташқари Ми-8Т ва Ми-8МТВ-1 вертолётлари, шунингдек, авиацион двигатель ва авиатренажёр сотилади.