Ўзбекистон 2018 йилнинг январь ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 60,6 фоизга оширди

Ўзбекистон 2018 йилнинг январь ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 60,6 фоизга оширди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь ойида енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 60,6 фоизга, яъни 12 170 донага ўсди. Бу ҳақда daryo.uz ёзмоқда.

Январь ойида юк машиналарни ишлаб чиқариш эса 2017 йилнинг январига нисбатан 177 донага (36,1 фоизга) ўсган.

Шу билан бирга автобуслар ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 фоизга (40 донага) камайган.

Шунингдек, Ўзбекистон корхоналари автомобиль двигателларини ишлаб чиқаришни ўтган йилнинг январига нисбатан 58,2 фоизга (9,22 мингтага) оширган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.