Ўзбекистон аэропортлари хусусий бизнес қўлига топширилиши мумкин

Ўзбекистон аэропортлари хусусий бизнес қўлига топширилиши мумкин

Ўзбекистон аэропортларини хусусий бизнес бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда, деб хабар қилган ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон олдида давлат бошқарув ҳаракатини тартибга солиш ва бутдан қайта кўриб чиқиш вазифаси турибди. Мисол учун йўловчиларни ташиш бозори институционал асосини функцияларни: давлат бошқаруви, авиаташув ва аэропортларни бошқариш операторларига бўлиш орқали такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, сўнгги 9 ой мобайнида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 3,9 миллионни ташкил қилган бўлса-да, бу натижаларни яхшилаш мумкин ва зарур.

Хусусан айни вақтда аэропортларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириш учун уларни алоҳида тузилмаларга ажратиш, танлов асосида инвесторларга ташқи бошқарувга топшириш вариантлари кўриб чиқилмоқда. 

Бундан ташқари, ҳукумат томонидан авиация, темирйўл ва автомобил инфратузилмаларини ривожлантириш мақсадида дастурларни ҳамкорликда лойиҳалаштириш учун халқаро молия институтларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани таъкидланган.

Ҳозирда Ўзбекистон авиабозорида барчаси учун "Ўзбекистон ҳаво йўллари" давлат компанияси жавоб беради. Бутунжаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон Ҳукуматини авиация секторини ислоҳ қилиш масалалари юзасидан консультация бериши кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.