Ўзбекистон Афғонистонга 12та “тез ёрдам” автомобили жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 12та “тез ёрдам” автомобили жўнатди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг ўтган йили Ўзбекистонга расмий ташрифидаги келишувга асосан “Uzsanoatexport” АЖ 12 дона ISUZU маркали “тез ёрдам” машиналарини Афғонистон Ислом Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берди.

Ушбу автомобиллар “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖда ишлаб чиқарилган. Имзоланган шартномага биноан “Uzsanoatexport” АЖ 2018 йил давомида Афғонистонга жами қиймати 5,7 млн долларга тенг бўлган 121та автомобиль йўллаши керак.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"