Ўзбекистон Африка ва Жанубий Америка мамлакатларига автомобиль экспорт қилмоқда

Ўзбекистон Африка ва Жанубий Америка мамлакатларига автомобиль экспорт қилмоқда

Ўзбекистон Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 мамлакатига енгил автомобилларни экспорт қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўтган давр мобайнида автобус, оқ цемент, суюқ ва газсимон аргон, травертин ва сопол кошинлар, маиший газ, электр ва комбинацияланган плиталар, автомобиль ўриндиқлари, автомобилларнинг штампаланган деталлари, пайвандлаш ускуналари, янги турдаги консерваланган маҳсулотлар ва бошқа турдаги қиймати 102 миллион доллардан зиёд 199 турдаги янги товарлар экспортга етказиб берилди.

Хабарда келтирилишича, Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 давлатига (Ангола, Уганда, Бенин, Чад, Либерия, Камерун, Маврикия, Мадагаскар, Сомали, Марказий Африка Республикаси, Доминикан Республикаси) минерал ўғит, каолин, енгил автомобиллар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!