Ўзбекистон “БелАЗ”дан 200та самосвал олади

Ўзбекистон “БелАЗ”дан 200та самосвал олади

Белоруссиянинг “БелАЗ” холдинги 2020 йилдан 2023 йилгача даврда Ўзбекистонга 200тача самосвал жўнатмоқчи. Бу ҳақда Беларус телеграф агентлиги хабар қилди.

 “БелАЗ”нинг бош директори Петр Пархомчик 2017-2018 йилларда 260та оғир карьер самосвали етказиб бериш бўйича шартнома тузилганини ва шартноманинг 70 фоизи бажарилганини билдирди.

Ўтган йили Беларус давлатидан Ўзбекистонда 106та техника етиб келди. Бу йилнинг майигача яна 64та қабул қилиб олинди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"