Ўзбекистон Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали синов ташишларни амалга оширади

Ўзбекистон Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли орқали синов ташишларни амалга оширади

Ўзбекистон 2018 йилда Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли бўйлаб синов транзит ташишларни амалга ошириши мумкин, деб ёзади kun.uz.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини ва ташқи савдо юк ташиш йўналишларини диверсификациясини яхшилаш учун комплекс дастурини тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, биринчи синов юк ташишни 2018 йилнинг биринчи чорагида ташкил қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, бу дастур Ўзбекистон Озарбойжон-Грузия-Туркия-Европа Иттифоқи транзит коридорида иштирок этишини ҳам ўз ичига олган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.