Ўзбекистон «чиройли» авторақамлар савдосидан 380 миллиард сўм фойда кўриши мумкин

Ўзбекистон «чиройли» авторақамлар савдосидан 380 миллиард сўм фойда кўриши мумкин

Ўзбекистон товар хомашё биржаси «чиройли» автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости ЎзРТХБ савдоларни ташкил этиш директори Азиз Абдуғаниевга таянган ҳолда хабар берди.

Автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида йўлга қўйилди. Онлайн-аукционда барча истак билдирганлар қатнашиши мумкин.

Бугунги кунда Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин ҳар хил турдаги рақамлар қўйилган. Автомобил рақамларининг нархи 5,2 миллион сўмдан бошланади. Онлайн-тизимида 500 мингдан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатга олинган.

Дастлабки икки кун ичида биржа сайтига 17 минг киши ташриф буюрди. Ҳозирги кунда авторақамларга 9 та буюртма мавжуд.

Шу йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.