Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистоннинг автомобиллар қатнови юқори бўлган чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда 9 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган брифингда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари томонидан маълум қилинди, деб ёзади Daryo.uz.

Татбиқ этилиши режалаштирилаётган мазкур қоида шаҳарларнинг чорраҳаларида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этишга қаратилган.

Чапга бурилиш тақиқланган тақдирда, автотранспорт воситалари чорраҳадан тўғрига ҳаракатланиб, белгиланган жойдан қайрилиб олиши ва ўз йўналишида давом этиши мумкин бўлади.

Қайд этиш жоиз, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида янги қурилган Нурафшон айланма кўчасининг қатор чорраҳаларида жорий этиш режалаштирилаётган қоидадек манзарага гувоҳ бўлиш мумкин — чорраҳалар узра «Ҳаракатланиш тўғрига» белгиси ўрнатилган бўлиб, ундан 50—100 метр нарида қайрилиб олиш учун белгиланган жойлар бор.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.