«Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунлари ички рейсларда чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунлари ички рейсларда чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги нишонланадиган кунлар (31 август-4 сентябрь) республика ичидаги барча авиақатновлар чипталарига чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Якка йўловчиларга 30 фоизлик, туристик гуруҳлар (беш ва ундан ортиқ киши), 6−15 ёшли болалар, коллеж, лицейлар ўқувчилари ва ОТМлар талабалари, ИИВ, МВ, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус ўқув муассасалари тингловчиларига 40 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Икки ва ундан ортиқ кишидан иборат оилалар — эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган болалари; 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота ёки она 50 фоизлик чегирмадан фойдаланиши мумкин. Пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941−1945 йиллардаги урушда қатнашганлар ва уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган шахсларга ҳам 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.