Ўзбекистон ҳаво йўллари Душанбега авиабилетлар нархини яна пасайтирди

Ўзбекистон ҳаво йўллари Душанбега авиабилетлар нархини яна пасайтирди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 17 ноябрдан бошлаб Тошкент – Душанбе ва Душанбе – Тошкент йўналишлари учун авиабилетлар нархи арзонлашганини эълон қилди.

МАК матбуот хизматига кўра, бир томонга билетнинг якуний нархи барча йиғимларни ичига олган ҳолда 65 еврога, Душанбе – Тошкент – Душанбе рейси учун 130 еврога тенг бўлади.

Ўзбекистон ҳудудида авиачипта учун тўлов миллий валютада тўлов кунги Марказий банк курси асосида амалга оширилади.

Қайд этиш жоиз, кейинги пайтда ушбу йўналишда авиабилетлар нархи пасайиши кузатилмоқда. Шу йилнинг 13 октярбида ҳам "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиабилет нархини туширганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тожикистон пойтахтига ҳафтанинг сешанба кунлари A320 самолётларида рейсларни амалга оширади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.