"Ўзбекистон ҳаво йўллари" маҳаллий йўналишларда тарифларни пасайтирди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди. Компаниянинг билдиришича, киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради.

"Республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Ёдда тутинг, авиачипта қанча эрта сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади", дейилади хабарда.

Авиачипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайтида онлайн тарзда сотиб олинганидан қатъи назар барча тарифлар бирдек амал қилади.

Аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар маҳаллий йўналишларда 50 фоизгача чегирмаларни киритганди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.