"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мексика терма жамоасини ташиш учун буюртма олди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Мексикага чартер қатновини бажаради, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2018-йил 30 июн куни Внуково-Мехико йўналиши бўйлаб чартер қатновини амалга оширади", — дейилади хабарда.

Парвоз Boeing-787 Dreamliner ҳаво лайнерида бажарилади.

Мазкур қатновга Мексиканинг футбол бўйича миллий терма жамоасининг маъмурияти жамоа мухлисларини Москвадан Мехико шаҳрига ташиш учун буюртма берган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.