«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қозоғистонга қўшимча рейсларни жорий этади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкентдан Олмаота ва Остона шаҳарларига қўшимча рейсларни жорий этади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.
4 декабрдан бошлаб Тошкент—Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларнинг еттинчи частотаси жорий этилади. Парвозлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.
Тошкентдан самолёт 15:10 да учади, Олмаотага 17:40 да етиб боради. Рейс ортга 18:40 да учиб, 19:20 да Тошкентга етиб келади.
2018 йилнинг март ойидан бошлаб эса Остонага учадиган рейсларнинг тўртинчи частотаси киритилади. Парвозлар якшанба кунлари амалга оширилади.
Рейслар Airbus А-320 лайнерларида амалга оширилади.