«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қозоғистонга қўшимча рейсларни жорий этади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қозоғистонга қўшимча рейсларни жорий этади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкентдан Олмаота ва Остона шаҳарларига қўшимча рейсларни жорий этади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

4 декабрдан бошлаб Тошкент—Олмаота—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларнинг еттинчи частотаси жорий этилади. Парвозлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.

Тошкентдан самолёт 15:10 да учади, Олмаотага 17:40 да етиб боради. Рейс ортга 18:40 да учиб, 19:20 да Тошкентга етиб келади.

2018 йилнинг март ойидан бошлаб эса Остонага учадиган рейсларнинг тўртинчи частотаси киритилади. Парвозлар якшанба кунлари амалга оширилади.

Рейслар Airbus А-320 лайнерларида амалга оширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.