“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётини ижарага беради

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётини ижарага беради

Миллий авиакомпаниямиз Ил-114−100 турбовинтли самолётини тижорий эксплуатация қилишдан воз кечди. Уни ВС Airbus A320ceo/neo самолётига алмаштирилиши мумкин, деб ёзмоқда Kommersant.uz. Бу қарорни Uzbekistan Airways изоҳлаганича йўқ.

Маълумотларга кўра Uzbekistan Airways ихтиёрида олтита Ил-114−100 самолёти бор. Уларнинг регистрация рақамлари UK-91104, UK-91105, UK-91106, UK-91107, UK-91108 ва UK-91109 бўлиб, 2006-2012 йилларда ишлаб чиқарилган. 2008-2013 йиллар оралиғида эса авиакомпания уларни олган.

Авиакомпания вакили паркдан Ил-114−100 самолётлари чиқарилаётганлигининг сабаби техник масала эмаслигини айтди.

Uzbekistan Airways Ил-114 самолётларидан тижорий мақсадда фойдаланаётган дунёдаги ягона оператордир. Айрим гап-сўзларга кўра уларга Қирғизистон қизиқиш билдирмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"