“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учинчи Boeing 787−8 Dreamlinerни харид қилмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учинчи Boeing 787−8 Dreamlinerни харид қилмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Boeing” корпорацияси яна битта Boeing 787−8 Dreamliner йўловчи ташиш лайнерини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу самолётни ҳам қўшганда ҳозир миллий авиакомпаниямиз авиабисотида олтита Dreamliner бўлади.

Мазкур лайнерга компаниянинг бошқа самолётларидаги каби GEnx-1 В двигатели ўрнатилган. У ёнилғини ўта самарадорлик билан ишлатади, шовқини паст, атмосферага жуда кам СО2 чиқаради.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Boeing 787 Dreamliner лайнерига Марказий Осиёда биринчи бўлиб буюртма берган. Биринчи самолёт ўтган йили Тошкентдан Нью-Йорккача тўхтамасдан учиб борган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"