“Ўзбекистон ҳаво йўллари” хусусий қўлларга ўтади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” хусусий қўлларга ўтади

Ўзбекистон ҳукумати Uzbekistan Airways давлат авиакомпаниясини хусусий мулк сифатида беришга тайёр. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзмоқда. Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларидан бири Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдир.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпания 1992 йил 28 январда биринчи президент Ислом Каримов фармонига биноан ташкил этилган. Шундан бошлаб самолёт паркини замонавийлаштириш, янги аэровокзаллар қуриш, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш тизимини тубдан ўзгартириш, аэродромларни янги замонавий техника билан таъминлаш, ишлари дастур асосида бажариб келинди. Ҳозир компания авиапаркида Airbus A320, Боинг 767, Боинг 757, Боинг 787 русумли 27та самолёт мавжуд. Миллий авиакомпаниямиз рейслари дунё бўйича 50дан ортиқ йўналишни ўз ичига олган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"