Ўзбекистон ҳаво йўлларида энди Ил-114−100 парвоз қилмайди

Ўзбекистон ҳаво йўлларида энди Ил-114−100 парвоз қилмайди

Миллий авиакомпаниямиз Ил-114−100 самолётининг тижорий эксплуатациясини тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот хизмати хабар қилмоқда. Ил-114−100 самолётлари мамлакат ичида қатнаган.

Бундан мақсад самолётлар паркини унификациялаш, рейслар рентабеллигини оширишдир. Авиакомпания ихтиёридаги олтита Ил-114−100 самолёти савдога қўйилади.

Ил-114−100 самолётининг учувчилари ишсиз қолмайди. Улар Boeing ва А320 самолётларини бошқаришга босқичма-босқич ўқитиб ва тайёрлаб борилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"