Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб мотопойга бўлиб ўтади

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб мотопойга бўлиб ўтади

Kun.Uz‘нинг ёзишича Голландиянинг Эйндховен технологик университетининг (ЭТУ) талабалари гуруҳи сентябрь бошида Европа-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қирғизистон-Қозоғистон-Хитой йўналиши бўйича мотопойга ташкил қилмоқчилар.

Юртимиз ҳудуди бўйлаб ўтадиган мотопойга доирасида иштирокчилар Бухоро, Самарқанд, Наманган давлат университетлари ва Турин политехника университети талабалари ва ўқитувчиларига ўзларининг «СТОРМ Пульс» инновацион электр мотоциклларининг тақдимотини ўтказишмоқчи. Шунингдек, шундай тадбирни Тошкент политехника музйида ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

«СТОРМ Эйндховен» жамоаси ЭТУнинг 23 нафар талабасидан иборат. Улар томонидан инновацион аккумулятор блоки билан жиҳозланган «СТОРМ Пульс» электр сайёҳлик мотоцикли яратилган. Мотоцикл аккумулятор блоки ёрдамида қайта қувватлашсиз 380 км гача юра олади. Гуруҳ дунё бўйлаб 80 кунлик саёҳат уюштирмоқчи.

Жамоа бутун дунё бўйлаб муқобил энергиядан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида ОАВ орқали мотопойга ва тақдимотларга эътиборни қаратмоқчи.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.