Ўзбекистон ИИВ транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланадиган йўллар номини маълум қилди

Ўзбекистон ИИВ транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланадиган йўллар номини маълум қилди

2016 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Kun.Uz Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

-Тараққиёт кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлигача бўлган қисмида;

-Ўзбекистон шоҳ кўчаси – Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисмида;

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳаракат иштирокчиларидан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари талаб қилинади.

-Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муқимий кўчасининг – Шота Руставели ва Бунёдкор шоҳ кўчалари билан кесишган қисмида;

-Янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Муқимий ва Самарқанд дарвоза кўчалари кесишмасида (Оқтепа майдони);

— Мавжуд йўл ўтказгич (путепровод) таъмирланиши муносабати билан Кичик ҳақа автомобиль йўли – Тараққиёт кўчаси кесишмасида;

Қуйидаги кўчаларнинг қатнов қисмига ётиқ чизиқлар чизилиши муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чегараланади.

-Моворауннаҳр кўчаси – Мустақиллик шоҳ кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида;

-Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси – Дўрмон йўли кўчасидан Феруза кўчасигача бўлган қисмида;

-Феруза кўчаси – Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Юзрабод кўчасигача бўлган қисмида.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.