Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига чегирмали нархда йўл чиптаси тақдим этилади

Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига чегирмали нархда йўл чиптаси тақдим этилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб плацкарт ва умумий вагонлар чиптаси ҳамда эконом-класс авиачипталарга 20 фоизли чегирма белгилади. Ушбу чегирмалар вақтинча меҳнат фаолияти юритиш мақсадида хорижга қатъий белгиланган тартибда йўл олган фуқароларга тақдим қилинади.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан,

  • 2018 йил 1 апрелдан фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма;
  • ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов (бир йилда бир марта) тақдим этилади.

Қарорда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун қуйидагиларни ўз ичига олган банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш назарда тутилган: АТ “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш, ҳамда АТИБ “Ипотека банк” томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш ва бошқа имтиёзлар. Бу ҳақда телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"