Ўзбекистон Остонадаги кўргазмада муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи машиналарни намойиш этди

Ўзбекистон Остонадаги кўргазмада муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи машиналарни намойиш этди

Остонада «Экспо-2017: Келажак энергияси» Халқаро ихтисослашган кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб ёзади Daryo.uz. У ерда, шу жумладан, муқобил энергия манбаларида ишлайдиган автомобилларнинг уч хил намунаси тақдим этилди.

Биринчи экспонат — томига қуёш панеллари ўрнатилган электромобиль концепти.

Иккинчиси — Matiz базасидаги, водородда ҳаракатланувчи синов модели. Ушбу автомобилнинг ўз аналогларидан асосий фарқли жиҳати шундаки, унда водород сақланадиган бак йўқ бўлиб, бу эса юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди. Бундай двигатель ишининг натижаси сифатида чиқариш тизимидан сув ажралиб чиқади.

Учинчи ишланма — электро-картингнинг тажрибавий платформаси, унда транспорт воситасининг аккумулятор батареялари, куч электромоторлари ва барча электрон тизимлари ўзаро ҳаракатларининг турли вариантлари синовдан ўтказилади.

Остонадаги кўргазма жорий йилнинг 10 сентябрига қадар давом этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.