Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўлни қуришади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда Европагача энг қисқа темирйўлни қуришади

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликда қураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади.

“Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда, делегациялар раҳбарлари ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга қаратилган жиддий ва амалий қарорлар қабул қилишди.  Апредла бўлиб ўтадиган кейинги мажлисга қадар улар йўлларнинг якуний йўналишларини белгилаб олишлари керак”, — деди Қирғизистон элчиси Данияр Сидыков.

Элчининг айтишига кўра, ўтган йилнинг август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган, декабрь ойида эса – молиялаштириш масалалари ҳал қилинган.

Янги лойиҳа амалга оширилган тақдирда, у Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларигача бўлган энг қисқа йўлга айланади. Юкларни етказиб бериш масофаси 900 километрга, муддати эса – 7-8 суткага камаяди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.