Ўзбекистон шаҳарларида кўчаларни ёритишда ёруғлик диодли технологиялардан фойдаланилади

Ўзбекистон шаҳарларида кўчаларни ёритишда ёруғлик диодли технологиялардан фойдаланилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартидаги 68-рақамли қарори билан 2016—2019 йилларда Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва шаҳарлари кўчаларининг ёритиш тизимларини ёруғлик диодли технологиялар асосида модернизация қилиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар бермоқда.

Дастур ижроси бўйича ишларнинг буюртмачилари сифатида Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва шаҳарларини ободонлаштириш бошқармалари (кўчаларнинг бир қисмида) ва «Ўзавтойўл» АК (умумий фойдаланиш автойўлларининг бир қисмида) кўрсатилди.

Ташқи ёритиш тизимларини етказиш ва ўрнатиш бўйича энг яхши таклифлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасидан тендер савдоларисиз саралаб олинади.

Ҳужжатда, шунингдек, таклифларни саралаб оладиган ва ғолибни аниқлайдиган комиссия таркиби тасдиқланди.

Ғолиб аниқланганидан кейин ташқи ёритиш объектлари инвентаризацияси ўтказилиб, унинг натижаларига кўра Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва шаҳарлари ёритиш тизимларини модернизация қилиш бўйича лойиҳавий-сметавий ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Шундан сўнг ташқи ёритиш тармоқларини эксплуатация учун техник нуқтаи назардан яроқли ҳолатга келтириш бўйича тадбирлар реализация қилинади.

Дастур Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Манба: Daryo.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.