Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида транспорт ва транзит соҳасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида транспорт ва транзит соҳасида учрашув бўлиб ўтди

21-апрелда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Е. Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги ва истиқболдаги ҳамкорлигини юқори даражага олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Икки томонлама товар айланмаси, транспорт ва транзит соҳасидаги ҳаракатларни юксалтириш масалалари кўриб чиқилди, деб маълум қилади вазирлик матбуот хизмати.

Манба: Kun.uz

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.