«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди

Тошкент-Андижон, Урганч-Андижон, Бухоро-Андижон йўналишларида қатновчи поездлар чипталари арзонлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматига асосланиб, Sof.uz хабар қилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида, Тошкент-Андижон-Тошкент, Урганч-Андижон-Урганч, Бухоро-Андижон-Бухоро йўналишлари бўйича эрталабки, кундузги ва кечки тезюрар поездларнинг доимий ҳаракатланишини ва чипталарнинг нархлари арзонлаштирилганини маълум қилади», дейилади хабарда.

Хабарга кўра, поезд ҳаракат давомида Фарғона водийсининг Поп, Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарларининг темирйўл бекатларида тўхтаб ўтади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.