Ўзбекистон Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беради

Ўзбекистон Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беради

«Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Хабар қилинишича, «Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тажмоторс» компаниялари билан енгил автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаган. Шунингдек «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди. Шартномалар қиймати номаълум.

Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси доирасида имзоланди. Кўргазмада «Ўзавтосаноат» компания корхоналари томонидан ишлаб чиқарилувчи 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни намойиш этди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув, TRANSNEFTEGAZ GLOBAL SERVIS ва «Гаюр» компанияси ўртасида англашув ва фойдали қазилмаларни етказиб бериш бўйича меморандумлар ҳамда бошқа қатор баённомалар имзоланди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.