Ўзбекистон трамвай ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда

Ўзбекистон трамвай ишлаб чиқариш устида бош қотирмоқда

Ўзбекистон трамвай вагонлари ишлаб чиқариш режаси йил охиригача маълум бўлади, деб ёзади Sputnik нашри “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясидаги манбасига таяниб.

Манбага кўра, Тошкент йўловчи вагонлари ясаш ва таъмирлаш заводи ҳозирда имкониятларни ўрганиб чиқмоқда.

Тошкентда янги трамвай линиясини ётқизиш ишлари бошланди. Ўз навбатида завод мутахассислари трамвайни қайта жиҳозлашга киришди. Трамвай вагонини модернизациялаш мобайнида кузовнинг олд ва орқа қисми узайтирилади, томи ва ён тарафи ўзгаришга учрайди. Интерьер бутунлай бошқатдан ясатилади. Шунингдек, ичи ва ташидаги ранглар мажмуи ҳамда ички қопламалари аввалгидан кўркамроқ тусда бўлади.

Корхонадаги манбанинг фикрига кўра, завод мутахассислари модернизациялаш давомида лойиҳа қиймати ва завод имкониятни чамалаб кўргач, трамвай вагонини мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқариш ўзини оқлаш-оқламаслиги аён бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳар куни 1,5 млн йўловчи манзилга етказилади, шундан 80 минги трамвайлар ҳисобига тўғри келади.

Пойтахт маъмуриятнинг галдаги режаларига яна иккита трамвай линияси йўлга қўйиш киради. “Роҳат айланаси – Эски ТошМИ” йўналишининг қурилиши бошланган. Иккинчи линия қурилиши Қорақамиш даҳасида бошланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"