Ўзбекистон Украинага ёнғин хизмати машиналарини экспорт қилади

Ўзбекистон Украинага ёнғин хизмати машиналарини экспорт қилади

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси биносида “Ўзавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши бўлиб ўтди.

Ушбу намойишда украиналик тадбиркорлар, Киев шаҳар маъмурияти, автомобиль савдоси билан шуғулланаётган расмий диллерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.

R-2, R-4 ва Ravon-Gentra автомобилларининг имкониятлари элчихона ҳовлисида намойиш этилиб, шундан сўнг презентация ўтказилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев меҳмонларни Ўзбекистоннинг имкониятлари, иқтисодий ривожланиши ва автомобиль саноати ҳақида маълумот берди, деб ёзади Qalampir.uz.

Бундан ташқари, ушбу намойишда “Ўзавтосаноат” компаниясидан Сардор Тожиев, “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК Бош директори Ёлқин Қабулниёзовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган бошқа автомобиллар ҳақида маълумотлар берди.

МАN ва “SamAuto” маҳсулотларини Украинага экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун, RAVON автомобиллари Украина бозорида сотилиши ҳажми бўйича “ТОП-10” рўйхатига киритилган.

“JV MAN Auto-Uzbekistan” компанияси билан Киев коммунал хизмати ва ёнғин хавфсизлиги хизмати учун машиналар етказиб бериш учун музокаралар олиб борилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.