Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида самолётлар парвози йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида самолётлар парвози йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида илк маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади. Илк рейс чоршанба куни, яъни 29 ноябрда Қобулдан қабул қилиб олинади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"даги манбадан олинган хабарга кўра, парвозлар Афғонистоннинг Kam Air компанияси томонидан код-шеринг (рейсларни ҳамкорликда эксплуатация қилиш) шартномаси бўйича амалга оширилади.

Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи олдидан йўлга қўйилмоқда. Ашраф Ғани Ўзбекистонга декабр ойи бошларида келиши кутилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.