Ўзбекистон ва Эрон транзит юк ташишни муҳокама қилмоқда
Ташқи савдо вазирлигида Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири ўринбосари Мужтабо Хусравтож билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва келажаги муҳокама қилинди, транспорт ва транзит юк ташиш бўйича кенгашиб олинди.
Бундан ташқари томонлар 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳронда савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникацион ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ташкил этишга келишиб олди.
Октябр ойида Теҳронда Ўзбекистон-Эрон бизнес- форуми ўтказилганди. Унда икки томон жами қиймати 25 млн доллардан ортиқ савдо шартномалари тузган.