Ўзбекистон ва Қатарнинг йирик шаҳарлари ўртасида самолёт қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Қатарнинг йирик шаҳарлари ўртасида самолёт қатнови йўлга қўйилиши мумкин

16 июл куни Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Қатар делегацияси билан ўтказилган музокараларда икки мамлакатнинг катта шаҳарлари ўртасида авиақатнов ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашувда экспортни ривожлантириш, хусусан, Қатарга енгил ва юк автомобиллари, электротехник ва кимёвий товарлар, шунингдек, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатиш имкониятлари кўриб чиқилди. Асосий диққат транспорт-коммуникация тизими муҳокамасига ажратилди. Шунингдек, икки мамлакатнинг йирик шаҳарлари ўртасида авиақатнов очиш таклиф қилинди, деб хабар берди вазирлик вакиллари.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"