Ўзбекистон ва Қирғизистон автобус қатновларини тиклайди

Ўзбекистон ва Қирғизистон автобус қатновларини тиклайди

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Тошкент-Бишкек» («Ғишт кўприк» ўтказиш пункти орқали), «Андижон-Ўш» («Дўстлик» ўтказиш пункти орқали) ва «Фарғона-Ўш» («Ўзбекистон» ўтказиш пункти орқали) мунтазам автобус қатновларини тиклайди. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорт агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 22-25 январь кунлари Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» автомобиль йўлагини шакллантириш ва ушбу давлатлар ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йиғилишлар ўтказилди.

Хитой томони билан Ўзбекистон автотранспорт воситалари томонидан Хитой Халқ Республикаси ҳудудига юкларни тўсиқларсиз олиб ўтиш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, делегациялар икки давлат ўртасида халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкаларини алмашиш ҳақида келишиб олишди.

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.