Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тўртта автобус йўналишини йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тўртта автобус йўналишини йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг мутасадди органлари икки мамлакат ўртасида автобус қатновини йўлга қўйиш борасида музокара олиб бормоқда.

“Биз яқин ойлар ичида Тошкент-Бишкек, Фарғона-Ўш, Андижон-Ўш йўналишлари бўйича автобус алоқасини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Шунингдек, мавсумий Тошкент-Иссиқкўл йўналиши пайдо бўлиш эҳтимоли кўриб чиқилмоқда”, деган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Шоолим Шоваҳобов “Спутник” сайти билан суҳбатда.

Экспертлар автобус қатнови икки мамлакат аҳолисига сув ва ҳаводек зарурлигини айтиб келади. Автобус йўналиши қўйилаётган Ўш Қирғизистоннинг аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳри ва этник ўзбекларнинг макони ҳисобланади. Бишкек ва Тошкент ўртасида автобус қатнови ҳам аҳолига катта қулайлик яратади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йилидан бошлаб қўшни Қирғизистон билан мамлакатимиз ўртасидаги алоқалар жонланмоқда. Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, икки давлат назорат-ўтиш пунктларидан бир суткада 12 минг нафаргача одам кесиб ўтади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"