Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллари маъмурияти вакиллари учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Казикстан темир жоли МК» АЖ делегациялари халқаро йўловчи ташувларини ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

«Пассажирские перевозки» АЖ ва «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ учрашуви кун тартибидаги масалалар орасида 2017 йилдаги қўшма ишлар якунлари ҳам бор эди. Томонлар иш самарадорлигини ошириш ва икки давлат ўртасида темир йўл қатновини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Учрашувда чиптани харид қилишнинг имтиёзли тизимини қўллаш бўйича келишувга эришилди. Бунда уни аввалдан харид қилиш муддати ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Темир йўл маъмуриятлари вакиллари икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа қатор масалаларини ҳам муҳокама қилишди. Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.