Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиарейслар сони икки баравардан кўпроққа оширилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиарейслар сони икки баравардан кўпроққа оширилади

Ўзбекистон ва Россия авиаташувчилари учун частоталар сони икки баравардан кўпроқ оширилади. Бу ҳақда Россия Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 11 апрел куни Москвада Россия ва Ўзбекистон авиация раҳбариятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

"Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Россияавиаташувчилари учун частоталар сонини икки баравардан кўпроққа ошириш бўйича келишувга эришилди ҳамда шартномавий йўналишларда тижорат ҳуқуқларини кенгайтириш борасида йўл харитаси имзоланди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия янги авиарейслар борасида бир қарорга кела олмагани хабар қилинганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.