Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди

Ўзбекистон ва Тожикистон авиапарвозларни тиклашга жуда яқин турибди

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳукуматлараро лойиҳа тайёр ва айни вақтда ўзаро келишиш босқичида турибди. Sputnik Тожикистон агентлигининг хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода республика парламенти қуйи палатасида қилган маърузасида маълум қилган, деб Kun.uz ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки қўшни мамлакат ўртасидаги авиақатновлар 1992 йилда Тожикистондаги фуқаролик уруши бошланишида тўхтатилган эди. Томонлар бир неча марта бу масалани кун тартибига чиқарган бўлса-да, музокаралар ҳозирги босқичга қадар етиб келмаган.

Бугунги кунда, Тожикистондан дунёнинг 22 давлатига авиапарвозлар амалга оширилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.