Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари янги темир йўлни очиб берди
9 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари рамзий тугмачани босиш орқали янги темир йўлни очиб беришди. Шу тариқа Амузанг-Хашади линияси бўйича поезд қатнови бошланди.
Амузанг станциясида чегара ва божхона хизматчиларига шароит яратилган. Ушбу станция Тожикистоннинг жанубий ва шарқий ҳудудларини боғлайди.
Бундан ташқари, Амузанг-Хашади темир йўли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар алмашинуви ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши турган гап.
(расм railway.uz сайтидан)