Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаши мумкин

Ўзбекистон ва Туркманистон тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаши мумкин

Ўзбекистон ва Туркманистон жорий йилнинг март ойида тўғридан-тўғри авиақатновни тиклаши мумкин. Бу ҳақда Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Шири Шириев айтиб ўтган, деб ёзади Kun.uz.

Элчининг эслатишича, Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ўтган йил май ойида амалга оширилган ташрифи чоғида авиақатновни тиклаш бўйича келишувлар имзоланган эди.

"Ҳозирда биз Ашхобод-Тошкент биринчи тўғридан-тўғри рейсини йўлга қўйиш устида ишламоқдамиз. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади. Старт март бошига режалаштирилган. Биринчи босқичда йўналишга фақат "Туркман ҳаво йўллари" хизмат кўрсатади. Кейинчалик, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, рейслар сони оширилиши мумкин, ҳамда парвозларнинг бир қисми Ўзбекистон томонига ўтади", - дея айтиб ўтган элчи.

Мамлакатлар ўртасидаги авиақатнов 2013 йилнинг 2 май куни харажатлар қопланмагани туфайли тўхтатилган. Парвозлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан амалга оширилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.