Ўзбекистон янги тезюрар поездлар сотиб олмоқчи

Ўзбекистон янги тезюрар поездлар сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатди, деб ёзади kun.uz.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспортида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Испаниянинг TALGO ва Кореянинг HYUNDAI компаниялари билан янги электропоездлар хариди борасида музокаралар олиб бормоқда», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акционерлик базасида жами 240 ўринли 5та вагонни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бу вагонлар 2018 йил сентябрь ойи охирига қадар «Шарқ» поездлари учун фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, чипталарни туристик агентлар орқали буюртма қилиб, онлайн харид қилиш тизимини модернизация қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.