Ўзбекистон йўлларида бир ҳафта ичида автоҳалокатлар натижасида 44 киши ўлди

Ўзбекистон йўлларида бир ҳафта ичида автоҳалокатлар натижасида 44 киши ўлди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон йўлларида 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86171 та қоидабузарликлар аниқланиб, бу қоидабузарликларнинг 40362 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади.

Жумладан, 1596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 11916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузганлиги, 1168 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмасдан чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузганлиги, 11827 нафар ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузганлиги, 254 нафар ҳайдовчи темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун тўхтатилди ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, транспорт воситаси ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 679 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.