Ўзбекистон йўлсозлари 2018 йилнинг илк уч ойида йўл ёқаларига 230 мингга яқин ниҳол экди

Ўзбекистон йўлсозлари 2018 йилнинг илк уч ойида йўл ёқаларига 230 мингга яқин ниҳол экди

Миллий матбуот марказида 25 апрель куни Ўзбекистон Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Автомобиль йўллари қуриш ишлари сифатини ошириш, йўллардан фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашув» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Анжуманда қайд этилганидек, Ўзбекистон Президентининг 2017 йилнинг 11-сентябрдаги «Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт қурилиши ва кўкаламзорлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг вилоятлардаги ҳудудий «Йўлкўкалам» унитар корхоналари ташкил этилган эди.

Президент қарорида 2018 йил учун республика умумфойдаланиш автомобиль йўллари бўйларидаги чегара ҳудудларига 288 минг дона ҳар хил турдаги манзарали, бутасимон, игна баргли, баланд ва ўрта бўйли дарахт кўчатлари экилиши белгилаб қўйилган эди.

Қўмита вакилларининг маълум қилишича, 2018 йилнинг биринчи чораги давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги мавжуд умумфойдаланиш автомобиль йўллари чегарасига туташ йўл бўйи ҳудудларида 505,1 километр узунликда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва 230 минг донага яқин ниҳоллар экилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш