Ўзбекистонда 2700 километр янги автомобиль йўллари қурилади

Ўзбекистонда 2700 километр янги автомобиль йўллари қурилади

Қиймати 2 млрд. 41 млн. доллар сифатида баҳоланаётган лойиҳа доирасида 2015-2019 йиллар Ўзбекистонда 2700 километр автомобиль йўллари қурилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Даулетяровнинг айтишича, 2015-2019 йилларда 2699,8 км, жумладан, 2281,3 км асфальт қопламали ва 418,5 км цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари қуриш режалаштирилмоқда.

“Uz24.uz” маълумотига кўра, шу йилнинг ўзида тўрт йўлакли 376,6 километр трасса йўллари қурилади. Бунинг учун 1543,5 млрд. сўм сарфланиши кутилмоқда.

112 километр халқаро ва республика магистрал йўлларини капитал ремонтдан чиқариш ҳам кўзда тутилган.

Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 240 та хизмат кўрсатиш объектлари қурилади. 37 та меҳмонхона, 85 та ёқилғи шоҳобчаси, 78 та тез тиббий ва техник ёрдам кўрсатиш пунктлари, 31 та вақтинчалик автостоянка ва 9 та сайёҳлик маркази шулар сирасига киради.

Ушбу қурилиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шу йил 6 мартда қабул қилинган 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#йўл