Ўзбекистонда асфальт йўллар сифатини махсус лаборатория аниқлайди

Ўзбекистонда асфальт йўллар сифатини махсус лаборатория аниқлайди

Йўл қурилиши ва қайта таъмирланиши сифатини яхшилаш мақсадида “Ўзавтойўл” АК қошидаги илмий-тадқиқот маркази янги ускуналар ва диагностика, лаборатория синови ва автомобиль йўлларини кадастр қилиш техникаларини сотиб олиш ишларини бошлади. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” АК Матбуот хизмати хабар бермоқда, деб Qalampir.uz ёзмоқда.

Техникаларни сотиб олиш Наманган, Фарғона, Андижон ва Тошкент шаҳарларида жойлашган 376 кмли ҳудудий йўлларни қайта таъмирлаш лойиҳаси доирасида олиб борилади.

Сотиб олинган техникалар бир тарафдан, йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилса, иккинчи томондан, йўл қурилишини лойихалаштириш ва режелаштиришда замонавий усуллар ва маълумотлардан фойдаланиш кўникмасини шакиллантиришда ёрдам беради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.