Ўзбекистонда автомобиль экспорти учун уч қаватли темир йўл вагонлари яратилмоқда

Ўзбекистонда автомобиль экспорти учун уч қаватли темир йўл вагонлари яратилмоқда

Янги вагонларни Тошкент Механика заводида яқин икки йил ичида ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Ўзбекистон темир йўлчилари айни дамда бутунлай янги уч қаватли темир йўл вагони ишлаб чиқариш устида ишламоқда. Ушбу вагонлар GM Uzbekistan маҳсулотини МДҲ мамалкатларига экспорт қилиш учун мўлжалланган, деб ёзмоқда Sputniknews-uz.com.

Тошкент Темир йўл Муҳандислари институти (ТошТЙМИ) вакили хабарига кўра, ушбу лойиҳани амалга ошириш олийгоҳнинг “Вагонлар ва вагон хўжалиги”  кафедрасининг бир неча ёш олимларига топширилган. Лойиҳа “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ ташаббуси билан бошланган.

“Бизнинг автомобиль саноатимиз маҳсулоти МДҲ бозорида катта талабга эга. Ҳозир маҳсулот темир йўл транспорти орқали икки ярусли вагонларда бошқа мамалкатларга жўнатилади. Автомобилларни узоқ масофага жунатиш айнан темир йўл транспорти орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Автомобиллар ташиш нархини тушириш орқали, бизнинг автомобилларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида институт уч қаватли вагонлар ясашга киришди. Бу каби автомобиль ташувчи вагонлар бизга йилига бир неча юз миллиард сўм фойда келтиради. Бу темир йўл ташиш нархлари ошаётган вақтда жуда долзарб”, — деди суҳбатдош.

Ҳозир лойиҳа техник иқтисодий асослаш босқичида. Янги вагоннинг 3D модели ясалган. Вагон тўлиқ темир каркасдан  ташкил топган бўлиб, унинг рамаси пастга туширилган. Вагоннинг орқа томонида эшиги бор, ва ён томони тўлиқ очилади. Кузовда ҳаракатланадиган рама ўрнатилган, унга автомобилларни жойлаштириш ва қотириш мумкин.

Янги вагон пастлатилган рамага эга бўлиб, у вагон майдонидан самарали фойдаланиш имконини беради ва 19 тагача автомобиль сиғдириши мумкин. Ҳозирги вагонлар икки қаватли бўлиб 10 тагча автомобиль соғдириши мумкин.

Вагон лойиҳаси тўлиқ «Ўзбекистон темир йуллари» томонидан молияланади ва Тошкент Механика заводида ишлаб чиқарилади.

2659440

 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.